Ўзбекистонда шакар импорти камайди
2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга 12 та хорижий давлатдан 13 миллион долларлик 23,2 минг тонна шакар импорт қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Шакар импорти 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 10,5 минг тоннага камайди.
2021 йилнинг ўтган 11 ойи давомида республика энг кўп шакар импорт қилди:
Россия — 5,3 минг тонна;
Озарбайжон — 4,6 минг тонна;
Полша — 3,7 минг тонна;
Украина — 3,4 минг тонна;
Қозоғистон — 1,5 минг тонна.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг