Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича тендер ғолиблари маълум бўлди

15:56 16 Декабрь 2022 Жамият
553 0

БАА, Франция ва Хитой компаниялари Ўзбекистонда учта қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича тендерда ғолибликни қўлга киритди.

Молия вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, 15 декабрь куни Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВт бўлган 3 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича ўтказилган тендер танловларида ғолиб инвесторлар аниқланган.

Тендерлар натижаларига кўра:

Масдар компанияси Бухоро вилоятида 250 МВт қувватга эга лойиҳа бўйича ғолиб бўлган;

Voltalia SA компанияси Хоразм вилоятида 100 МВт қувватга эга лойиҳа бўйича ғолиб деб топилган;

GD Power-Powerchina консорциуми Наманган вилоятида 150 МВт қувватга эга лойиҳа бўйича ғолиб деб топилган.

Ғолиб бўлган инвесторлар қуёш фотоэлектр станцияларини лойиҳалаш, молиялаштириш, қуриш, фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер