Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?
Фото: Архив сурат
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 1 июль ҳолатига республикамизда фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 353 тани ташкил этган.
Фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 539 тага ошган.
Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
Россия – 2 654 та;
Туркия – 2 032 та;
Хитой – 2 011 та;
Қозоғистон – 1 161 та;
Корея – 905 та.
Хорижий капитал иштирокида 2022 йилнинг январь-июнь ойларида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
Россия – 399 та;
Туркия – 183 та;
Хитой – 124 та;
Қозоғистон – 100 та.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг