Ўзбекистонда навбатдаги муҳим халқаро анжуман ўтказилади
Адлия вазирлиги томонидан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда 2022 йил 25 февраль куни (соат 10:00–18:00) “Стратегик ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш: якуний таҳлил ва янги чақириқлар” мавзуида халқаро анжуман ўтказилади.
Мазкур анжумандан мақсад стратегик ислоҳотларнинг ҳуқуқий жиҳатдан якуний таҳлили, шунингдек, 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишда юридик ҳамжамият олдидаги янги вазифа ва чақириқларни муҳокама қилишдан иборат.
Анжуманда нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари маъруза қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг