Ўзбекистонда мобил алоқадан аҳолининг қанча қисми фойдаланади?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда мобил алоқа билан таъминланган абонентлар сони қарийб 34,2 млн. нафарни ташкил этган.
Шундан, 28,8 млн. нафари аҳолида қайд этилган.
Аҳолининг мобил алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 79 бирликни ташкил этди.
Йиллар кесимида ҳар 100 доимий аҳолига тўғри келадиган абонентлар сони (1 январь ҳолатига):
— 2020 йил – 69 та;
— 2021 йил – 71 та;
— 2022 йил – 73 та;
— 2023 йил – 76 та;
— 2024 йил – 79 та.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг