Ўзбекистонда меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар тўғрисида ягона маълумотлар базаси яратилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти томонидан 2021 йил 1 ноябрдан қуйидагилар шакллантирилади:
— малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни баҳоловчи тизим ҳамда касбий стандартларни ва мустақил малака баҳолашнинг маълумотлар базаси;
— меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар тўғрисида ягона маълумотлар базаси.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг