2020 йилнинг биринчи чорагида мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида 51,3 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган
Архив сурат
Жорий йилнинг 3 ойи давомида республика бўйича жами 87 та жиноят иши бўйича 115 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар бермоқда.

“Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 4 нафари вилоят ва 111 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.
Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 50 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 21 нафари пора олиш (бериш) ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш, 7 нафари фирибгарлик, 6 нафари мансаб сохтакорлиги, 3 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 1 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш ва 27 нафари бошқа жиноятларни содир этишган.

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 51,3 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 18,3 млрд. сўми ундирилган“, дейилади расмий хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг