Ўзбекистонда коронвирусга чалинганлар сони 5000 га яқинлашди​

10:06 14 Июнь 2020 Жамият
783 0

2020 йил 14 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4994 (+28) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган), 9 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 2 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 3874 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (77 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 1101 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер