Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 833 тага етди
архив фото
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 37 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 12 апрель соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 833 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни тасдиқланганди. Апрель ойида вирус беморлари сони жиддий ўса бошлади. Шу вақтгча кунлик ўсишнинг энг юқори кўрсаткичи 6 апрелда қайд этилганди - 115 ҳолат. 11 апрель куни ҳам 98 кишида вирус аниқланганди.
Шу вақтгача беморларнинг 42 нафари соғайган, 4 киши вафот этган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг