Ўзбекистонда «хуфиёна иқтисодиёт»га қарши қандай курашилмоқда?
Бугунги кунда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатларни аҳоли, хусусан, ишбилармонларга етказиш, уларни қийнаётган муаммоларга барҳам бериш қатор вазирлик ва идоралар қаторида солиқ органларининг ҳам асосий вазифаларидан биридир.
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасида «Солиқ маъмурчилигининг самарасини ошириш орқали тадбиркорларга тенг рақобат шароитларини яратиш»
Унда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ю.
Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган анжуманда тадбиркорлар ўзларининг муаммоли вазиятлари бўйича мутахассислардан керакли тавсиялар олишди.
— Ҳар бир тадбиркорнинг муаммосини бартараф этиш бизнинг устувор вазифамиздир, — дейди Тошкент шаҳар ДСБ бошлиғи

Таъкидлаш жоизки, охирги йилларда тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар боис Ўзбекистон солиқ соҳасида ижобий ўзгаришларга эришаётган давлатлар рўйхатида «ТОП-20»
Давлат солиқ хизмати органлари тизимида бу борада салмоқли қадамлар ташланмоқда. Давлат солиқ қўмитаси маълумотларни қайта ишлаш марказининг қуввати ўтган йилга нисбатан 8 баравар, ахборотни қайта ишлаш тезлиги эса 29 бараварга оширилди. Ҳозирда солиқ тўловчиларнинг 95 фоизи солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ихтиёрий бажармоқда. Бу рақамлаштириш йўналишда амалга оширилган ислоҳотларнинг дастлабки натижасидир.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан солиқ маъмурчилигининг янги босқичига қадам қўйилди. Хусусан, қўшилган қиймат солиғи тўловчиларни солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказишни солиқ хавфини баҳолаш асосида амалга ошириш кўзда тутилган.
Янги тартибга кўра, жорий йилнинг 22 декабридан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказишда солиқ тўловчиларнинг солиқ хавфи даражаси ўрганилади. Махсус рўйхатдан ўтказиш бўйича аризалар 7 кун ичида кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқишнинг биринчи босқичида солиқ тўловчиларнинг солиқ хавфи автоматлаштирилган тизим орқали ўрганилади ва натижаларга кўра улар солиқ хавфининг юқори, ўрта ёки паст даражалари бўйича тоифаларга ажратилади.
Бундан ташқари, тадбиркорларнинг активларни ҳисобга олишнинг янги механизми — «E-aktiv» автоматлаштирилган ахборот тизими солиқ органларига асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш, уларнинг ҳаракатини масофадан ҳисобга олиш, ҳар бир омбор кесимида кирим-чиқим қилинган ёки қолдиқ товарлар рўйхатини шакллантириш имконини беради.
ҚҚС тўловчилар ва устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган юридик шахслар 2022 йил 1 январдан «E-aktiv» ахборот тизимидан фойдаланиши мажбурий ҳисобланади.

Шу билан бирга, юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижара шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш учун «Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш» — «Е-ijara» электрон хизмати яратилиб, «ijara.soliq.uz» интернет манзилида синовдан ўтказилмоқда.
Кўчмас мулк ижара шартномалари мажбурий равишда солиқ органларида электрон шаклда ҳисобга қўйиш амалиёти 2022 йил 1 январдан жорий этилади.
Электрон
Тадбирда иштирокчиларга солиқ тизимидаги янгилик ва киритилган ўзгартиришлар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Замира ҚЎЛДОШEВА,
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шуъбаси бошлиғи.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг