Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларни электрон рўйхатга олиш тизимини яратиш режалаштирилмоқда

00:42 08 Январь 2022 Жамият
1311 0

Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар, хотин-қизлар ва ёшларни камбағалликка барҳам бериш учун ягона электрон рўйхатга олиш тизимини яратиш режалаштирилмоқда. Бу 2022-2026 йилларда ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида қайд этилган.

Маълумотларга кўра, кам таъминланган оилалар билан манзилли ишлаш тизими ташкил этилади. Шунингдек, «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» «Ижтимоий ҳимоянинг ягона реестри»га киритилган.

Бундан ташқари, аҳолининг кам таъминланган қатламларига ёрдам фақат «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» орқали амалга оширилади.

Давлат корпоратив ижтимоий масъулиятни рағбатлантиришни ҳам режалаштирмоқда. Асосий эътибор ишчиларнинг иш ҳақини белгилаш ва уларни қўшимча «ижтимоий пакетлар» билан таъминлаш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига иш ўринларини яратишга қаратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер