Ўзбекистонда какао ва ундан тайёрланган маҳсулотлар импорти ошган
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь — ноябрь ойларида Ўзбекистон 39 та хорижий давлатлардан қиймати қарийб 100 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 42,8 минг тонна какао ва ундан тайёрланган маҳсулотларни импорт қилган.
Какао ва ундан тайёрларган маҳсулотлар импорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,8 минг тоннага ошган.
2021 йилнинг 11 ойида импорт қилинган какао ва ундан тайёрланган маҳсулотларининг энг катта улушига эга бўлган давлатлар:
— Россия – 32,2 минг тонна
— Украина – 2,6 минг тонна
— Нидерландия – 1,3 минг тонна
— Қозоғистон – 1,3 минг тонна
— Туркия – 1,2 минг тонна
— Малайзия – 1,2 минг тонна
— Германия – 256 тонна.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг