Ўзбекистонда илк бор давлат аҳолидан электр энергиясини сотиб олди
Пойтахтнинг Яккасарой туманида истиқомат қилувчи Расулов Раҳимжон хонадонида 6 кВт қувватли кичик қуёш фото электр станциясини ўрнатган. Ўз эҳтиёжларидан ортган электр энергиясини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотишни бошлаган.
Станция йилига 7 000 дан 10 000 кВт.соатгача электр энергиясини ишлаб чиқаради.
3 ноябрь куни хонадон эгаси ва Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси ўртасида “Қайта тикланувчи энергия манбаларининг кичик объектларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида” шартнома имзоланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг