Ўзбекистонда ҳафта ёмғирли ўтиши кутилмоқда

15:22 24 Март 2025 Жамият
247 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида ёмғирли об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда «Ўзгидромет» агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши сақланиб туради, фақат 26—28 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли кам.

Бу кунларда ҳарорат аста-секин пасаяди ва кечалари 4-6 даража илиқни, кундуз кунлари 8-13 даража илиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин), 24—25 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. 24—25 март кунлари мазкур ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер