Ўзбекистонда фаолият юритаётган «автомойка»лар сони очиқланди
2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда автомобилларни ювиш, сайқаллаш ва шу каби фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар сони 3 122 тани ташкил этган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Маълумот учун, қуйида келтирилган кўрсаткичлар фақатгина юридик шахс ташкил этган тадбиркорлик субъектларини қамраб олган. Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони тақсимоти қуйидагича кўриниш олган:
- Хоразм вилояти — 399 та;
- Тошкент шаҳри — 366 та;
- Фарғона вилояти — 310 та;
- Тошкент вилояти — 299 та;
- Самарқанд вилояти — 276 та;
- Сурхондарё вилояти — 258 та;
- Қашқадарё вилояти — 206 та;
- Бухоро вилояти — 193 та;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 170 та;
- Наманган вилояти — 162 та;
- Жиззах вилояти — 156 та;
- Навоий вилояти — 125 та;
- Андижон вилояти — 121 та;
- Сирдарё вилояти — 81 та.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 504 тага ёки 19,3 фоизга ошган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг