Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 9 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 35,36 сўмга юқорилади ва 12 712,09 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 52,94 сўмга ошиб, 14 874,87 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 1,61 сўмга кўтарилиб, 162,64 сўмни ташкил этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг