Ўзбекистонда докторантурага қабул квоталари 4 марта кўпайтирилади

22:26 01 Октябр 2020 Жамият
1877 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида юртимиздаги илм-фан масаласига эътибор қаратди.

"Олий таълим тизимининг вазифаси фақат талабаларга дарс беришдан иборат эмас. Университет ва институтларимиз илм-фан соҳасида ҳам фаол ишлаши, ёшларни илмий ишларга, катта-катта лойиҳаларга жалб этиши керак. Ушбу муассасаларда илмий-тадқиқот ишларини янада ривожлантириш мақсадида илмий-техник дастурлар доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар кўламини 3 баробар кенгайтириш, докторантурага қабул квоталарини 4 марта кўпайтириш зарур.

Бугун “рақамли иқтисодиёт” деган тушунча дунёда энг долзарб масалага айланганини барчамиз кўриб турибмиз. Айни пайтда ахборот технологиялари соҳасида чуқур билим ва малакага эга бўлган, улардан унумли фойдалана оладиган замонавий мутахассислар миллий иқтисодиётимиз учун ниҳоятда зарур. Барчамиз бу масалани чуқур англаган ҳолда, шу мақсадга эришиш учун жиддий ҳаракат қилишимиз шарт. Бу ишга бугун киришмасак, эртага кеч бўлади.

Вазирлар Маҳкамаси ушбу устувор вазифалар ижроси юзасидан алоҳида дастур ишлаб чиқиши зарур", деди давлат раҳбари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер