Ўзбекистонда дам олиш кунлари жуда илиқ об-ҳаво кузатилади

18:14 21 Февраль 2025 Жамият
346 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда «Ўзгидромет» агентлиги хабар берди.

Унга кўра, 22—23 февраль кунлари ҳарорат кечалари 3-8 даража илиқ, кундуз кунлари 15-20 даража илиқ, баъзи жойларда 22 даражагача илиқ бўлади.

Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳарорат пасая бошлайди ва 23 февраль, якшанба кунига келиб кечаси 1-6 даража совуққача, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиққача пасаяди.

22 февралда жанубий ҳудудларда ва чўл зонасида баъзи жойларда ёмғир ёғади, 23 февралда республиканинг кўпчилик ҳудудларида (Фарғона водийсидан ташқари) ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер