Ўзбекистонда ананас импорти 66 тоннага ошган

11:35 13 Декабрь 2022 Иқтисодиёт
666 0

Фото: Архив сурат

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга 653 тонна ананас импорт қилинган.

Ананас импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 66 тоннага ошган.

2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон энг кўп ананас импорт қилган давлатлар:

— Коста-Рика – 251 тонна;

— Қозоғистон – 141 тонна;

— Хитой – 120 тонна;

— Эквадор – 84 тонна;

— Туркия – 26 тонна;

— Нидерландия – 20 тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер