Ўзбекистонда 9-11 ноябрь кунлари ҳарорат ноль даражадан пасайиши кутилмоқда
Фото: Иллюстратив фото
9-11 ноябрь кунлари жанубий вилоятлардан ташқари барча ҳудудларда тунлари ҳарорат ноль даражадан пасайиши прогноз қилинмоқда.
Ўзгидрометнинг 8-11 ноябрь кунлари учун ишлаб чиқилган об-ҳаво прогнозига кўра, 9-11 ноябрь тунлари шимолда -5 даражагача, Устюрт платосида -8 даражагача, жануб вилоятларда ноль даражагача, бошқа вилоятларда -3 даражагача совуқ бўлиши прогноз қилинган.
Марказида атмосфера босими 1035 гПа гача бўлган антитциклон марказий қисмининг республика ҳудудларидан ўтиши ҳароратни сезиларли даражада пасайишига олиб келади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг