Ўзбекистонда 652 минг гектарда зарарли чигиртка тарқалиши прогноз қилинган
Иллюстратив фото
Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида кимёвий зарарли чигирткаларга қарши кураш давом этмоқда, Фарғона вилоятида эса мавсумга тайёргарлик кўрилмоқда, деб хабар бермоқда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги.
Қайд этилишича, жорий йил 13 апрель ҳолатига кўра, республиканинг 88 минг 699 гектар майдонида мониторинг олиб борилган. Шунингдек, 51 минг 860 гектарда кимёвий ишлов амалга оширилган.
Маълум қилинишича, 2026 йилда кураш тадбирларига 53 та юқори унумли пуркагичли махсус автомашина, 194 та пуркагичли тракторлар, 1000 тадан ортиқ моторли осма қўл пуркагичи, 25 та сув ташувчи транспорт воситаси, 66 та мотоцикл шай ҳолатга келтирилган. Ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва кимёвий воситалар захиралари шакллантирилган.
Кузги ва баҳорги кузатувлар натижаларига кўра, жорий йилда 651,8 минг гектар майдонда зарарли чигиртка тарқалиши прогноз қилинган. Шу боис, чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати ҳозирги кунда 24/7 режимида фаолият олиб бормоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг