Ўзбекистонда 46 та туман боғдорчиликка ихтисослаштирилади

08:06 10 Январь 2022 Жамият
1115 0

Фото: Спутник

Ўзбекистонда 46 та туман боғдорчиликка ихтисослаштирилади. Бу ҳақда 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида сўз боради

Лойиҳага кўра, боғдорчиликка 46 та, узумчиликка 48 та, сабзавот-полизчиликка 51 та, картошкачиликка 40 та туман ихтисослаштирилади.

Қайд этилшича, ушбу туманларда плантация усулида 25 минг гектар мевали боғ, 50 минг гектар узумзор, 49 минг гектар сабзавот, 24 минг гектарга полиз, 20 минг гектарга картошка экилиши кўзда тутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер