Ўзбекистонда 4 ойда 6 мингдан ортиқ эгизак туғилди

13:28 22 Май 2025 Жамият
180 0

Иллюстратив фото

ФҲДЁ органларида 2025 йилнинг январь-апрель ойларида республика бўйича жами 266 478 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилган.

Ушбу давр мобайнида туғилишларнинг чақалоқлар сони бўйича тақсимланишида, 1 нафар туғилганлар 260 119 тани ташкил этди. Шунингдек, 6 179 та эгизак ва 180 та 3 нафар ва ундан ортиқ туғилиш қайд қилинган.

Эслатиб ўтамиз, қўмита январь-апрель ойларида туғилишларнинг шаҳар ва қишлоқ жойлар бўйича тақсимланиши ҳолатини ҳам очиқлаганди. Унда 136 060 нафар дунёга келиш сони билан шаҳарлар устунлик қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер