Ўзбекистонда 30 июль куни ҳарорат 39 даражага кўтарилади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

19:56 29 Июль 2022 Жамият
942 0

Фото: Архив сурат

«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйлаб 30 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-25°, кундузи 34-36° бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 30-35° бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 31-36° бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 32-37° бўлади.

Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 32-37° бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30°, кундузи 34-39° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 31-36° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, , баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 20-25° бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер