Ўзбекистонда 2026 йилнинг уч ойида 346 та ЙТҲ ўлим билан тугаган
Иллюстратив фото
Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-март ойларида 1 102 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда жорий йилнинг 11 апрель куни ўтказилган матбуот анжуманида Ички ишлар вазири ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи Рамазон Ашрапов маълум қилди.
Билдирилишича, уч ой давомида республикада 1 102 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган бўлса, уларнинг 31,4 фоизи (346 та) инсон ўлими билан якунланган.
Ашраповнинг қайд этишича, ЙТҲларга асосан қуйидаги ҳолатлар сабаб бўлган:
• 13,6 фоизи ҳайдовчилар томонидан пиёдага йўл бермаслик;
• 32,9 фоизи белгиланган тезликка риоя қилмаслик;
• 4,2 фоизи ҳайдовчини ҳаракат вақтида ухлаб қолиши;
• 22,4 фоизи светофорнинг талабларига амал қилмаслик.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг