Ўзбекистонда 2026 йилга бориб олий таълим қамрови 50 фоизга етказилади

14:00 05 Январь 2022 Жамият
2583 0

Ўзбекистонда 2026 йилгача ёшларни олий таълимга қамраб олишни 50 фоизгача ошириш мўлжалланмоқда, бу янги «2022-2026 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси» лойиҳасидан келиб чиқади.

Ҳужжат асосида 2022 йил охиригача қамровни 38 фоизга етказиш, беш йил ичида эса талабаларни қамраб олиш даражасини 250 минг нафарга етказиш режалаштирилган.

Шунингдек, келгуси ўқув йилидан бошлаб молиявий мустақил бўлган олий ўқув юртлари ўз ўқув режалари, малака талаблари, таълим тили ва шаклини тасдиқлаши мумкин.

Қайд этилишича, 2022 йилда 18,8 минг ўринга мўлжалланган 47 та ётоқхона фойдаланишга топширилиши керак. Улар давлат-хусусий шериклик асосида қурилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер