Ўзбекистонда 121 кишида коронавирус аниқланди

09:57 14 Октябр 2020 Жамият
692 0

2020 йил 14 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 61 859 (+121) нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:
 64 нафари Тошкент шаҳрида, 
16 нафари Наманган вилоятида, 
11 нафари Сирдарё вилоятида, 
11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 
8 нафари Қашқадарё вилоятида, 
6 нафари Самарқанд вилоятида, 
5 нафари Хоразм вилоятида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 58 763 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган. 

Ҳозирда мамлакатимизда 2 584 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер