Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта электр чангютгичлар тўғри келади?

11:50 13 Июль 2025 Жамият
430 0

Миллий статистика қўмитаси уй хўжаликлари танланма кузатувларининг дастлабки маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, 2025 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасида 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган электр чангютгичлар ўртача сони 84 тани ташкил этган.

100 та уй хўжалигига тўғри келадиган электр чангютгичлар сонини йиллар кесимида ҳисоблаганда 2000 йилда 30 та, 2005 йилда 33 та, 2010 йилда 37 та, 2015 йилда 53 та, 2020 йилда 60 та ҳамда 2025 йилнинг январь-июнь ойларида 84 тани ташкил қилган.

Ушбу маълумотлардан кўриш мумкинки, 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган электр чангютгичлар сони сўнгги 25 йил ичида 54 тага ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер