«Ўзбекистон жадал ривожланаётган давлатлардан биридир» — «Ўзбекистон — Литва» ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи раҳбари К. Масюлис
Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари У. Иноятов Президент сайловига кузатувчи бўлиб келган — Литва парламенти депутати, «Ўзбекистон — Литва» ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи раҳбари К.
Учрашувда У. Иноятов меҳмонларни самимий қутлаб, уларга сўнгги йилларда юртимизда давлат қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, очиқ ва дўстона ташқи сиёсатни олиб боришнинг устувор йўналишларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, сайлов ҳуқуқини таъминлаш, сайловларни эркин ва адолатли, очиқ ҳамда ошкора ўтказиш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар ҳақида ҳам ахборот берилди.
Ўз навбатида, К.
— Мамлакатингиз жадал ривожланаётган давлатлардан биридир. Шу боис, Литва томони Ўзбекиcтонни Европа бозорларига чиқишида яқиндан кўмак беришни маълум қиламиз, – дейди К.
Мулоқотда таъкидланганидек, бугунги кунда Литва парламенти бир палатали бўлиб, у 141 нафар доимий фаолият юритувчи депутатдан иборат.
Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда ишончли муҳитни яратишга қаратилган парламентлараро алоқаларни янада яхшилаш, сиёсий мулоқотлар мунтазамлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Учрашув якунида икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро муносабатларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, бу борада ҳамкорликдаги тадбирларни ташкил этиш, қонун ижодкорлиги бўйича тажриба алмашишга келишиб олинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг