Ўзбекистон яна бир Африка давлати билан дипломатик алоқа ўрнатди

13:05 27 Сентябр 2024 Сиёсат
4311 0

Фото: Бахтиёр Саидов / Telegram

Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва унинг ботсваналик (Жанубий Африка) ҳамкасби Лемоганг Квапе икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюникени имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз Telegram каналида маълум қилди.

Бу орқали Ботсвана Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 153-давлат бўлди.

«Ботсванани йиллар давомида жадал иқтисодий ўсишга эришиб келаётганини юксак баҳолаймиз. Икки мамлакат давлат ва хусусий сектор вакиллари ўртасида фаол ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдик», деб ёзди Бахтиёр Саидов.

Аввалроқ Бурунди Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 152-давлат бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Айтиш жоиз, айни кунларда Нью-Йорк шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кабо-Верде ва Сейшел ороллари ТИВ раҳбарлари билан ҳам дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюникени имзолаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер