Ўзбекистон — Венгрия қўшма стартап акселератори ташкил этилмоқда
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновациялар Миллий офиси ходимлари Ўзбекистон — Венгрия қўшма стартап акселераторини ташкил этиш мақсадида Европада акселерация дастурларининг фаолияти ва стартап экотизимини ўрганиш мақсадида Венгриянинг Будапешт шаҳрига ташриф буюрди.
Ўзбекистон — Венгрия қўшма стартап акселератори Венгриянинг “Startup Campus” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, Startup Campus компанияси Будапешт, Берлин, Лондон каби йирик шаҳарларда ўз кампусларига эга бўлган акселераторлар ҳамда инкубатор дастурларини ташкил этган ҳолда, стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи Европада катта тажрибага эга компания ҳисобланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг