Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегара божхона пунктлари фаолияти қайта тикланди

16:20 12 Июль 2022 Сиёсат
986 0

Ўзбекистон ва Қозоғистонни боғлайдиган «Малик» (Қозоғистон томонидан — «Сирдарё») ва «Оқолтин» (Қозоғистон томонидан — «Селинный») чегара божхона пунктлари фаолияти 12 июль кунидан бошлаб қайта тикланди.

Ушбу пунктлар фақат куннинг ёруғ вақтида фаолият олиб бориб, улар орқали енгил турдаги автотранспорт воситалари ва фуқаролар божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Малик» ва «Оқолтин» чегара божхона пунктлари фаолияти пандемия сабабли 2020 йил март ойидан бошлаб вақтинча тўхтатилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер