Ўзбекистон ва Португалия ТИВ раҳбарлари икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Люксембургда Португалия ташқи ишлар вазири Жоау Гомеш Кравинё билан музокаралар ўтказди.
“Португалия ташқи ишлар вазири Жоау Гомеш Кравинё жаноблари билан учрашувимиз кун тартибидан сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда институционаллаштириш, шунингдек, маданий ва туризм алмашинувларини жадаллаштириш масалалари ўрин олди”, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг