Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар тикланди
2026 йил 14 апрелдан бошлаб Тошкент – Тель-Авив – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, парвозлар ҳафтанинг душанба, сешанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади. Шунингдек, 3 майдан бошлаб якшанба куни ҳам авиақатновлар жадвали шакллантирилган.
Жадвал:
• Душанба ва пайшанба
Тошкент → Тель-Авив: 08:05 / 08:10
Тель-Авив → Тошкент: 13:35 / 12:35
• Сешанба
Тошкент → Тель-Авив: 15:15
Тель-Авив → Самарқанд → Тошкент: 20:15
• Якшанба (3 майдан)
Тошкент → Самарқанд → Тель-Авив
Тель-Авив → Тошкент: 13:35
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг