Ўзбекистон ва Буюк Британия: ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг янги имкониятлари

15:19 05 Июнь 2023 Сиёсат
361 0

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Буюк Британия Экспортни молиялаштириш агентлиги (UK Export Finance – UKEF) бош ижрочи директори Тим Рид билан музокаралар ўтказди. Учрашувда томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилда икки баробарга ошгани мамнуният билан қайд этилди.

Учрашувда Британия томони Ўзбекистонда автомобиль йўлларини, қуёш ва шамол электр станциялари қуриш, фойдали қазилмалар қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этишга қизиқишини билдирди.

Маълумот учун: Буюк Британия Экспортни молиялаштириш агентлиги давлат органи ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси кредитлар, кафолатлар тақдим қилиш, суғурталаш, маслаҳат кўмагини бериш ва бошқа йўллар билан йўрдам корсатиш орқали Британия товарлари ва хизматлари экспортини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдан иборат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер