Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим тасдиқланди
«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-84-сон, 06.03.2026 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Қарорга асосан, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Афғонистон ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим тасдиқланган.
Унга кўра, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия Вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.
Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида афғон томонига тегишли билдиришнома юборади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг