Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг ғалабали одими бугун ҳам давом этди
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
IHF Trophy турнирининг қитъалараро босқичида Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг ғалабали одими бугун ҳам давом этди. Гандболчиларимиз бу сафар Янги Каледониядан ташриф буюрган қизларни 26 тўп фарқи билан мағлубиятга учратишди.
Шу тариқа, терма жамоамиз В-гуруҳининг эртанги ўйинидан қатъий назар, 4 очко билан ярим финалга йўл олди. Бу гуруҳдаги иккинчи финалчи Мексика- Янги Каледония учрашувидан кейин маълум бўлади.
Янги Каледония ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашувнинг "Энг яхши ўйинчиси" номини 17-рақамда ўйнаган Сабина Муллаева қўлга киритди.














Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг