Ўзбекистон U-20 терма жамоаси АҚШ ва Японияга қарши ўйнайди

10:48 01 Март 2026 Спорт
834 0

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония ҳамда АҚШ U-20 терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси расмий саҳифасида маълум қилинди.

Хабарда айтилишича, Осиё кубоги саралаш босқичи ҳамда 2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар термаси халқаро ўртоқлик турнирида майдонга тушади.

Маълумот учун, Япония U-20 терма жамоасига қарши баҳс 25 март куни, АҚШ U-20 терма жамоасига қарши учрашув эса 28 март куни бўлиб ўтади. Ҳар икки ўйин ҳам Миллий футбол марказида соат 15:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, 2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер