Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси Осиё кубогидаги иштирокини якунлади
Кеча, 11 апрель куни футбол бўйича Таиландда ўтказилаётган U-20 Осиё чемпионати мусобақасининг чорак финал ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси Хитой термаси билан куч синашди.
Учрашув Хитой ёшлар терма жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 29-дақиқада Ву Ю Цзя томонидан очилди. 42-дақиқада Ю Цзя Ци ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 69-дақиқасида Меҳрибон Эгамбердиева ҳисобни қисқартирди. Шу тариқа баҳс 2:1 ҳисобида Хитой термасининг ғалабаси билан якунланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг