Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Австралия билан ўйнайди

11:02 13 Февраль 2026 Спорт
381 0

Кеча, 12 февраль куни жорий йилнинг май ойида Саудия Арабистонидa бўлиб ўтадиган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати мусобақасига қуръа ташланди.

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Австралия, Корея Халқ Демократик Республикаси ва Ҳиндистон ўсмирлар терма жамоалари билан биргаликда мусобақанинг “D” гуруҳидан ўрин олди.

Қуръанинг тўлиқ натижалари билан қуйидаги расм орқали танишишингиз мумкин.

Маълумот учун, мазкур мусобақа Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги FIFA Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтаб беради. Мусобақанинг энг яхши 8 та жамоаси 2026 йилги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер