Ўзбекистон ТИВ раҳбари Лондонда Буюк Британия хавфсизлик вазири билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Лондонга ташрифи давомида кеча Буюк Британия хавфсизлик вазири Том Тугендхат билан музокаралар ўтказди.
“Буюк Британия Хавфсизлик вазири ва Парламенти аъзоси Том Тугендхат жаноблари билан самимий суҳбатлашдик, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. - Мулоқотимиз давомида салоҳиятни ошириш, тажриба алмашиш, минтақавий хавфсизлик бўйича ҳамкорлик, энг муҳими, халқларимиз манфаатлари йўлида хизмат қилиш масалалари муҳокамамиз марказида бўлди”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг