Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Саудия Арабистони элчисини қабул қилди
2023 йил 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Саудия Арабистони Подшоҳлигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юсуф ал-Утайбий билан учрашди.
Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар соҳаларда Ўзбекистон – Саудия Арабистони муносабатларининг жорий ҳолати ва уларни кенгайтириш истиқболлари, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг