Ўзбекистон тарихида илк маротаба миллий парламентда хотин-қизлар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етди — МСК Раиси З. Низомхўжаев
Фото: МСК матбуот хизмати
Айни дақиқаларда Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги: асосий янгиликлар ва эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.
Унда МСК раиси, Швейцариянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири биринчи ўринбосари иштирок этишмоқда.
"Ўзбекистон тарихида илк маротаба миллий парламентда хотин-қизлар сони Бирлашган Миллат Ташкилоти томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етди. Мамлакатимиз парламенти хотин-қизлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 37-ўринга кўтарилди. Бугунги кунда сиёсий партияларда фаолият юритаётган хотин-қизлар улуши 44 фоизга, бошқарув лавозимидаги хотин-қизлар улуши 27 фоизга етди" — деди Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев.
Тадбир давом этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг