Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизмати бўлган шахсларга пенсияни БҲМни 100 фоизидан 150 фоизигача устама ҳақ тўлаш тартиби кўриб чиқилмоқда

23:57 01 Ноябрь 2022 Иқтисодиёт
894 0

АОКАда ўтказилган брифингда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Фаррух Пардаев пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга оид Қонун мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди.

2023 йил 1 январдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсия тайинланганидан кейин камида 1 йиллик иш стажи мавжуд бўлган тақдирда иш стажи ва иш ҳақларини инобатга олган ҳолда ҳар 2 йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.

Шунингдек, келгусида ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин меҳнат фаолиятини олиб борган 43 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсиялари ҳар 2 йилда (иш стажи ва ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб) бир маротаба қайта ҳисоблаб борилади.

Қонунда белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун 2023 йил 1 январдан эътиборан Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан йилига қўшимча равишда ўртача 275 млрд сўм маблағ ажратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер