Ўзбекистон Қозоғистонга сув жўнатишни оширмоқчи
Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов ҳамда Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев икки томонлама сув ҳамкорлигини чуқурлаштириш бўйича қўшма ишчи гуруҳининг 12-йиғилишида айрим ўзгаришларни келишиб олди.
Томонлар ўтган сув хўжалиги йилида (2023 йил октябрь – 2024 йил октябрь) Қозоғистонга 15 миллиард куб метр сув жўнатилганини таъкидладилар. Шундай қилиб, жорий сув хўжалиги йилида бу ҳажмни 1 миллиард куб метрга ошириш кутилмоқда.
Бундан ташқари, вазирлар Қозоғистоннинг Туркистон ва Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти фермерлари сув таъминотини яхшилаш имконини берувчи давлатлараро каналларда таъмирлаш ишларини биргаликда олиб боришига келишиб олишган.
«Февраль ойида қўшма ишчи гуруҳнинг халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокидаги йиғилиши бўлиб ўтади, унда келгусидаги ҳаракатлар муҳокама қилинади», – дейди Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг