Ўзбекистон-Қозоғистон: Давлат хизмати соҳасида ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилади
Фото: Архив сурат
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари бўйича агентлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Ҳамкорлик йўналишлари Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида келишилди.
Мазкур Меморандум давлат хизмати соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг янги истиқболларини белгилаб берди.
Меморандум доирасида икки ташкилот ўртасида давлат хизматига қабул қилиш, лавозимда ўстириш, давлат хизматчилари фаолиятини баҳолаш, малакасини ошириш, кадрларни бошқаришнинг ахборот тизимлари ва технологиялари юзасидан тажриба алмашиш кутилмоқда.
Шунингдек, Меморандумни амалиётга татбиқ қилиш доирасида экспертлар учрашувларини ўтказиш, давлат хизматига оид масалалар бўйича билим ва тажриба алмашиш, кадрларнинг стажировкаларини ташкил этиш белгиланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг