Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида отишма содир бўлди

13:58 06 Апрель 2022 Жамият
701 0

Фото: Иллюстратив фото

Маълум қилинишича, 5 апрель куни қирғизистонлик фуқаролар Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний равишда контрабанда юкларини олиб ўтмоқчи бўлишган.

Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистон ҳудудидаги давлат чегара чизиғидан 500 метр узоқликда Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара хизмати ходимлари томонидан тўхтатилган. Бироқ, контрабандачилар чегарачиларнинг тўхташ ҳақидаги талабларига бўйсунмаган. Натижада отишма содир бўлган.

«Ҳибсга олиш вақтида жанжал келиб чиқди. Ўзбек чегарачилари ўз ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолиш мақсадида қурол ишлатган, натижада икки нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлди. Қолган жиноятчилар қочишга муваффақ бўлган», — дейилади хабарда.

Ҳалок бўлган фуқаролар Ўзбекистондан бўлган, бироқ 2012 йилда Қирғизистон фуқаролигини олган. Улар Ўзбекистон паспортини ўзлари билан бирга олиб юрган.

Таъкидланишича, Қирғизистон фуқаролари умумий қиймати 20 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган контрабанда юкини Ўзбекистонга олиб ўтишга уринишган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер