Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муротова овоз берди
Фото: Халқ сўзи
Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муротова Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун ҳудуддаги 730-сайлов участкасига ташриф буюрди.
- Юрт равнақи ҳамда халқимиз фаровонлиги учун муҳим бўлган ушбу жараёнда фаол иштирок этиш барчамизнинг шарафли бурчимиздир, - дейди машҳур фермер Л. Муротова. – Шу боис бугун участка сайлов комиссияга келиб, ўзимнинг конституциявий ҳуқуқимдан фойдаландим. Юртдошларимизнинг кўтаринки кайфиятини, фаоллигини кўриб, жамиятимизда бундай сиёсий тадбирлар ҳар биримизнинг ҳаётимизда муҳим ўрин тутишини англаб етиш кўникмаси шаклланганига ишонч ҳосил қилдим.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг