Ўзбекистон Президенти Эронга келди

13:49 18 Июнь 2023 Сиёсат
704 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Теҳрон шаҳрига келди.

“Меҳробод” халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи муносабати билан икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Олий мартабали меҳмонни Эрон саноат, кончилик ва савдо вазири Аббос Алиободий ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер