Ўзбекистон Президенти Арманистон Бош вазири билан икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди

19:25 30 Август 2022 Сиёсат
1382 0

Фото: president.uz

30 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Арманистон Ҳукумати раҳбари Ўзбекистон етакчисини яқинлашиб келаётган миллий байрам – Мустақиллик куни билан самимий табриклаб, халқимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Икки томонлама муносабатларни ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Амалий ҳамкорликни илгари суришнинг муҳим жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, ишбилармон доиралар ва етакчи корхоналарни фаол жалб қилган ҳолда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун самарали механизмларни шакллантиришдаги мавжуд имкониятлар қайд этилди.

Минтақавий кун тартиби ва кўп томонлама тузилмалар доирасидаги мулоқотни кенгайтириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер